| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Капиталистлар ширкат актини, яъни низомини битим деб атайдилар ва битимга имзо чекилди, дейдилар. Шариатда эса бу акт битим ҳисобланмайди. Чунки битим икки тараф ўртасидаги таклиф ва қабулдир. Шунга асосан ҳиссадорлар ширкати шаръан битим, деб эътибор қилинмайди.
Қолаверса, бу битимда фойда олиш мақсадида молиявий иш қилишга эмас, таъсисчи ёки аъзо бўлаётган одам бирон молиявий лойиҳа учун пул беришга рози бўляпти, холос. Демак, унда иш қилишга келишув элементи йўқ. Фақат шахснинг мол бериш мажбуриятини ўз бўйнига олиши бор. Бундай ишга ҳеч қандай эътибор йўқ. Ҳолбуки, ширкатдан мақсад шерикчиликнинг ўзигина эмас, молиявий иш қилишдир. Шундай бўлгач, молиявий иш қилишга келишувдан холи бўлган битим ботил битимдир. Шу сабабли - молиявий иш қилишга келишмасдан - мол беришга рози бўлишнинг ўзи биланоқ ширкат тузилмайди. Шунга асосан бу ширкат ботилдир.
«Ширкат акти гоҳида шакар цехи, тижорат каби қилинадиган иш турини ўз ичига олади, шунинг ўзи молиявий иш қилишга келишув эмасми?», - деган савол ҳам туғилиши мумкин. Жавоб шуки, ширкатнинг келгусида қиладиган ишини айтиш шериклар тарафидан уни қилишга келишиш, дегани эмас. Бунда фақат шерикчилик ва ширкат шартларигагина келишув бўляпти, иш қилиш эса таъсис этилганидан кейин юридик шахсга айланадиган ширкатга қўйиб бериляпти. Демак, бунда шериклар ўртасида молиявий иш қилишга келишув бўлаётгани йўқ.
Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, Исломдаги ширкатда таннинг, яъни тасарруф этувчи шахснинг бўлиши шарт. Чунки ширкат, савдо, ижара ва бошқа битимларда тандан мурод жисм ёки меҳнат эмас, тасарруф этувчи шахсдир. Демак, ширкат битимининг тузилишида таннинг бўлиши асосий элементдир. Шунинг учун тан бўлса, ширкат тузилади, бўлмаса тузилмайди, умуман бўлмайди. Ҳиссадорлик ширкатида эса умуман тан йўқ. Бу ҳам етмагандай, унда шахс элементига эътиборсизлик, уни четга суриш атайлаб қилинади. Чунки унинг битими шахслар эмас, моллар ўртасидаги битимдир. Унда шахс элементи йўқ. Одамлар эмас, моллар шерикчилик қилади. Таннинг бўлмаслиги ширкатнинг тузилмаганини, ботиллигини кўрсатади. Зеро, молни тасарруф этувчи тандир. Усиз молни тасарруф қилиб бўлмайди. Тан йўқ бўлса, тасарруф ҳам йўқдир.
20-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|